Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Ташиевнинг укаси тергов изоляторига юборилди

Ташиевнинг укаси тергов изоляторига юборилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиевнинг укаси, собиқ депутат Шоирбек Ташиев “Қирғизнефтегаз”даги коррупция ҳолатлари юзасидан қўзғатилган жиноий иш доирасида ҳибсга олингани хабар қилинганди. Мазкур иш юзасидан Бишкекдаги Биринчи май тумани суди Шоирбек Ташиевга нисбатан ҳибс чорасини белгилади. Бу ҳақда 24 kg нашри хабар берди.

Суд қарорига кўра, у жорий йилнинг 16 май кунигача биринчи рақамли тергов изоляторида сақланади. Ташиевнинг адвокати Жиргал Бабаевнинг маълум қилишича, Ташиев айбини тан олмаган. Унинг сўзларига кўра, айблов етарлича асосланмаган, шунинг учун ҳимоя суд қарорига апелляция беришни режалаштирмоқда.

Шунингдек, адвокат Ташиев тергов олди сўровларда гувоҳлик берган ва барча саволларга жавоб қайтарганини, ҳозирча сақлаш шароитларига оид шикоятлар йўқлигини билдирган.

Киритилди: 19:30 02.04.2026. Ўқилди: 541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!