“Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025-йилги 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, жараёнларда мамлакат бўйлаб жами 10 млн 450 мингта овоз берилди.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 3,2 трлн сўмлик 2 369 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Шу билан бирга, Қува туманида фуқаролар мажбурий овоз тўплашга жалб этилиши ҳолати қайд этилгани сабабли мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларга аниқлик киритилмоқда, ўрганиш натижаларига кўра, мазкур туман бўйича ғолиб лойиҳалар қўшимча равишда эълон қилинади.
Вазирлик жараёнларда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорлик билдирган ҳолда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг кейинги мавсумларида ҳам фаол бўлишни сўраган.
Ғолиб бўлган лойиҳалар билан шу ерда танишиш мумкин.