Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 августдаги «Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–264-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш мақсадида 2026 йилдан бошлаб «Ташаббусли бюджет» жараёнлари доирасида ғолиб бўлмаган лойиҳаларни депутатлар ташаббусига кўра ғолиб деб эълон қилиш амалиёти жорий этилади.
Бунда:
Ушбу харажатларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга бир йилда икки мавсум учун базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг баравари миқдорида (амалда 3,3 млрд сўм) маблағ ҳар йилги Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида назарда тутилади.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.