Бугун, 16 октябр куни Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё ўйинларида чемпионликни қўлга киритганига 30 йил тўлди.
Хиросимада ўтган мусобақада Ўзбекистон Б гуруҳида Саудия Арабистони, Малайзия, Ҳонконг ва Таиландни мағлуб этиб, 12 очко билан плей-оффга йўл олган.
Биродар Абдураимов ва Рустам Акрамов бошчилигидаги жамоа 1/4 финалда Туркманистондан (3:0), яримфиналда эса Жанубий Кореядан (1:0) устун келган. Финалда эса Хитой 4:2 ҳисобида мағлуб этилган ва тарихий чемпионликка эришилган.