Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тарихда илк бор Ер юзи бўйлаб сувнинг ҳаракатланиш тизими мувозанатдан чиқди

Тарихда илк бор Ер юзи бўйлаб сувнинг ҳаракатланиш тизими мувозанатдан чиқди

Инсоният глобал сув айланиш тизимини ўз тарихида биринчи марта мувозанатдан чиқариб юборди. Ушбу ҳолат ўсиб бораётган сув инқирозини кучайтиради, иқтисодиётга, озиқ-овқат ишлаб чиқаришга ва тирикликка жиддий зарар етказади. Бу ҳақда халқаро етакчилар ва экспертлардан иборат Глобал сув иқтисодиёти комиссияси ҳисобот эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, йиллар давомида Ерни зарарлантириш ва сувни нотўғри бошқариш инсон томонидан юзага келтирилган иқлим инқирози билан бирга тўқнаш келиб, глобал сув айланиш тизимига мисли кўрилмаган босим ўтказган.

Сув айланиши – бу сувнинг Ер атрофида қандай ҳаракатланишини тавсифловчи мураккаб тизим ҳисобланади. Сув Ер юзидан, жумладан, кўл ва дарёлар, ўсимликлар таркибидан буғланиб, атмосферага кўтарилади ва у буғ ҳолатида узоқ масофаларга “саёҳат қилади”. Кейин эса совиб, конденсацияланади ва ёмғир ёки қор шаклида ерга қайтади.

Киритилди: 23:10 19.10.2024. Ўқилди: 1971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!