Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тарихда илк бор: АҚШ давлат қарзи 39 триллион доллардан ошди

Тарихда илк бор: АҚШ давлат қарзи 39 триллион доллардан ошди

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 триллион доллардан ошди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги томонидан 18 март, чоршанба куни тақдим этилган маълумотларда айтилган. 38 триллион долларлик кўрсаткич 2025 йил октябр ойи охирида, 37 триллион долларлик чегара эса ўша йилнинг август ойида ошиб ўтилган эди.

Associated Press агентлиги таъкидлашича, бу мисли кўрилмаган миқдор амалдаги президент Доналд Трамп маъмуриятининг бир-бирига зид устувор йўналишларини кўрсатади. Гап кенг кўламли солиқларни камайтириш тўғрисидаги қонун, мудофаа харажатларини ошириш ва иммиграция хизмати фаолиятини молиялаштириш ҳақида бормоқда. Мамлакат Ҳисоб палатаси тушунтиришича, давлат қарзининг ўсиши америкаликлар учун ипотека ва автокредитлар бўйича фоиз ставкалари ошиши, корхоналар молиявий ресурслари камайиши ҳисобига иш ҳақлари пасайиши, шунингдек товарлар ва хизматлар қимматлашишига олиб келади.

Нодавлат Peter G. Peterson жамғармаси раиси Майкл Петерсон шундай огоҳлантирди: “Биз бу хавотирли ўсиш суръатини ва келаси авлод зиммасига юклаётган улкан молиявий юкни тан олишимиз керак”.

Унинг баҳосига кўра, ҳозирги ўсиш суръати сақланиб қолса, 40 триллион долларлик чегара Палата ва Сенат сайловларидан аввалроқ, яъни ноябр ойи бошида кутилаётган сайловлардан олдин ошиб ўтилади.

Сўнгги йилларда АҚШ давлат қарзи турли геосиёсий можаролар ва урушлар, солиқ имтиёзлари, шунингдек COVID-19 пандемиясига қарши кураш учун йирик харажатлар шароитида жуда тез ўсди.

Киритилди: Бугун 13:20. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!