24-сон Тарбия колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан узлуксиз тарбиявий-профилактик ишлар ташкил этилмоқда. Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган фаол маҳкумларнинг ташаббусларидан унумли фойдаланиш, уларни ахлоқан қайта тарбиялашда жамоа таъсири ролини оширишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Муассасанинг марказлаштирилган телетармоғи орқали инсонни маънавий камолотга етаклайдиган, фарзанд ва ота-оналарнинг ўзаро бурчларини англашга ундайдиган, унда инсонийлик фазилатларини камол топишига сабаб бўлувчи махсус видеофильмларнинг намойиш этилиши йўлга қўйилган.
Тарбияланувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида бугун, 26 июль куни улар ўртасида шахмат ва шашка спорт мусобақалари ҳамда спорт ўйинлари ўтказилди. Унда ғолиб бўлган ёшларга муассаса бошлиғининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Сўнгра 15 нафар тарбияланувчиларнинг муаммолари тинглаш ва бартараф этиш мақсадида улар билан якка тартибда суҳбат ўтказилди.