Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Танзила Норбоева халқаро парламент конференциясида иштирок этди

Танзила Норбоева халқаро парламент конференциясида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида “Тожикистон Республикаси Конституциясига 30 йил” мавзусидаги халқаро парламент конференциясида иштирок этди.

Мазкур халқаро анжуман парламентлараро ҳамкорлик ва мулоқотни янада мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, унда конституциявий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан бирга, миллий ва жаҳон конституциявий тараққиётида глобал жараёнларнинг моҳиятини аниқлаш ҳамда жамиятда конституциявий қадриятларни илгари суриш бўйича ўзаро тажрибалар билан ўртоқлашилди.

Конференция доирасида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстона алоқалар кенгайиб бораётгани, шу жумладан, парламентлараро ҳамкорлик ривожланаётгани таъкидлаб ўтилди.

Киритилди: 09:16 12.10.2024. Ўқилди: 835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!