Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Озарбайжонга ташриф буюрди.
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Сенат раиси Танзила Норбоевани қабул қилди.
Ўзаро мулоқотда давлатлараро ривожланиб бораётган ҳамкорлик алоқалари эътироф этилди.
Ташриф давомида Сенат раиси Танзила Норбоева Озарбайжон Республикасига расмий ташрифи доирасида Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси раиси Саҳиба Гафарова билан учрашди.
Учрашувда икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишончли муносабатлар Ўзбекистон ва Озарбайжон халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашнинг асоси ва пойдевори эканлиги, шунингдек, парламентлараро ҳамкорликнинг янги истиқболларини очиб бериши таъкидланди.
Учрашув якунида ўзаро манфаатли барча масалалар юзасидан парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқариш бўйича келишувга эришилди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркор аёллари ўртасида “B2B” форматида ўтказилган учрашувлар натижасида 54 миллион доллардан ортиқ миқдорда 19 шартнома ва меморандумлар имзоланди.