Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Танишинг! Дунёда энг қиммат пулли йўллар рейтинги

Танишинг! Дунёда энг қиммат пулли йўллар рейтинги

Австралиянинг Budget Direct суғурта компанияси дунёдаги энг қиммат пулли йўллар рейтингини эълон қилди.

Рейтингга кўра, дунёда энг қиммат пулли йўл АҚШдаги Пенсилвания магистрали (I-76, Interstate 76) ҳисобланади.

Қайд этилишича, Пенсилвания магистралида йўл юриш нархи 112,91 долларни ташкил этади. Магистрал узунлиги 580 километрга тенг бўлиб, у Пенсилвания штатини кесиб ўтади.

Австриядаги Гроссглокнер йўли энг қиммат пулли йўллар рўйхатида иккинчи ўринга жойлашди – йўл ҳақи 45 доллар.

Пулли йўлларнинг ўртача нархи бўйича мамлакатлар рўйхатини эса Швейцария бошқармоқда - 26,5 доллар.

Иккинчи ўринда Австрия - 16,29 доллар, учинчи ўринда эса Фарер ороллари жойлашди - 16,28 доллар.

Киритилди: 06:00 16.03.2021. Ўқилди: 4323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!