Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Таниқли блогер қиз 15 ёшида вафот этди

Таниқли блогер қиз 15 ёшида вафот этди

Ўзининг ғайриоддий кўриниши туфайли You Tube юлдузига айланган блогер Aдалия Роуз 15 ёшида кам учрайдиган касалликдан вафот этди. Техаслик ўсмир қиз болаликдаги прогерия ёки "Бенжамин Баттон касаллиги" деб номланувчи Хатчинсон-Гилфорд синдромидан азият чекди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Қиз 12 январь куни вафот этган. “У миллионлаб одамларнинг қалбини забт этди ва уни таниганларнинг барчасида катта таассурот қолдирди. У энди дард чекмайди ва севимли мусиқаси остида рақсга тушади. Aммо, афсуски, у энди биз билан эмас”, деб ёзди унинг қариндошлари ижтимоий тармоқларда. Роузнинг оиласи ҳам блогернинг мухлислари ва унинг ҳаёти учун йиллар давомида курашган шифокорларга миннатдорчилик билдирди.

Aдалия Роуз болалигиданоқ "Бенжамин Баттон касаллиги" билан оғриган. Бу касаллик ўта тезлаштирилган қариш сифатида таснифланади. Унинг ўртача умр кўриш муддати 13 йил.

Блогер олти ёшида блог юритишни бошлаган ва тез орада ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб, You Tubeда деярли уч миллион, Инстаграмда еса 350 мингдан ортиқ обуначи орттирган.

Киритилди: 22:14 14.01.2022. Ўқилди: 6716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!