Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Талабанинг ўқишини Андижон давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилган инспектор ушланди

Талабанинг ўқишини Андижон давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилган инспектор ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Марҳамат тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон давлат университетининг тижоратлаштириш бўлими инспектори Х.Б. фуқаро Н.нинг қариндошининг Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетидаги ўқишини ваколатли танишлари орқали университетнинг “Меҳнат” факультетига 2-босқичдан кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:49 13.08.2021. Ўқилди: 2383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!