Маҳаллий ҳокимиятнинг маълум қилишича, чоршанба куни Таиланднинг Супханбури провинцияси марказидаги пиротехника заводида юз берган портлашда тўққиз киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳатланди, деб хабар беради Xinhua.
Табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини юмшатиш департаменти маълумотларига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан соат 11:10 да содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан тез ёрдам хизмати етиб келиб, жароҳатланганларни яқин атрофдаги шифохонага етказган.
Ҳозирда портлаш сабаблари аниқланмоқда.