Таиланднинг Хонкен вилояти Бан Пай туманида сайёҳлик автобусининг ажратувчи йўлакка урилиши оқибатида 36 киши тан жароҳати олди.
Бу ҳақда Bangkok Post газетаси хабар бермоқда.
"Кўпчилик йўловчилар ҳайдовчи ухлаб қолиб, автобусни бошқара олмай қолган бўлиши мумкин, деб гумон қилмоқда," дея маълум қилди маҳаллий полиция.
Аниқланишича, ҳалокат натижасида одамлар автобус ичида қамалиб қолган ва қутқарувчилар уларни чиқариш учун транспорт воситасини кесишга мажбур бўлган.
Шунингдек, икки нафар жабрланувчи оғир тан жароҳати олгани маълум қилинди: улардан бири қўлини синдириб, ўша куниёқ жарроҳлик амалиётидан ўтган, иккинчиси эса кўкрак қафасида сиқилиш ҳис қилган.