Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Таиландда Мьянмадаги зилзиладан кейин 50 дан ортиқ ер силкинишини қайд этди

Таиландда Мьянмадаги зилзиладан кейин 50 дан ортиқ ер силкинишини қайд этди

Мьянмадаги зилзиладан кейин Таиландда 50 дан ортиқ кескин силкинишлар қайд этилди.

Бу ҳақда Таиланд зилзила мониторинги бошқармаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 4,9 магнитудали охирги зилзила маҳаллий вақт билан 23:46 да қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, жума куни Бангкок ва унинг атрофидаги бир қанча ҳудудларда 7,7 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Метеорология департаменти зилзила эпицентри Мьянманинг Мандалай шаҳри ҳудудида 13:20 да 10 км чуқурликда 8,2 магнитудали силкинишни қайд этди. Охирги маълумотларга кўра, Бангкокдаги зилзила қурбонлари сони 10 кишига етган, 100 дан ортиқ киши бедарак йўқолган.

Киритилди: 00:03 29.03.2025. Ўқилди: 1005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!