Испаниялик турист Таиландда фил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.
Бу ҳақда EFE агентлиги маълум қилди.
Унга кўра, ҳодиса Пхангнга вилоятида, филлар сақланадиган марказда содир бўлган. Вафот этган аёлнинг ёши аниқланмаган.
Ҳайвон сайёҳни тиши билан жароҳатлаган, оқибатда у вафот этган. Ҳодиса фил чўмилаётган вақтда содир бўлган, деб хабар беради report.az.