Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Таиланд-Камбоджа чегараси яна нотинч

Таиланд-Камбоджа чегараси яна нотинч

Таиланд-Камбоджа чегарасида юз берган отишмада икки нафар Таиланд аскари яраланди.

Бу ҳақда Таиланд армиясининг иккинчи ҳарбий ҳудуди баёнотида маълум қилган.

Баёнотга кўра, Камбоджа қўшинлари кичик қуроллардан ўққа тута бошлаганидан сўнг, Таиланд кучлари мутаносиб равишда жавоб қайтарган. Иккинчи ҳарбий округ қўмондони барча бўлинмаларни тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтиришни буюрди.

"Таиланд томонида икки нафар ярадор бор. Тўқнашув тўхтади, бироқ бўлинмалар тўлиқ жанговар шай ҳолатда ва ҳудуд хавфсизлигини таъминлашда давом этади", — дейилади баёнотда.

Армия жорий ноаниқлик ва тўқнашувлар авж олиши эҳтимоли туфайли тўртта вилоят – Бурирам, Сурин, Сисакет ва Убонратчатханидаги чегара ҳудудлари аҳолисига ўз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқароларни эвакуация қилиш режасига мувофиқ белгиланган бошпаналарга эвакуация қилиш тавсия этилганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Камбоджа ва Таиланд бош вазирлари Хун Манет ва Анутин Чанвиракун октябрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп иштирокида АСЕАН 47-саммити доирасида давлатлар ўртасидаги чегара можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича қўшма декларацияни имзолаган эди.

Ноябрь ойида Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги Камбоджа қўшни давлатга пиёдаларга қарши миналарни ўрнатиш орқали тинчлик келишувини бузганини, натижада 9 ноябрь куни Таиланд аскарлари ҳалок бўлганини маълум қилди. Бинобарин, Таиланд қўшма декларациянинг асосий элементларини амалга оширишни тўхтатишдан бошқа чораси қолмаган.

Киритилди: 07:15 08.12.2025. Ўқилди: 795 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!