Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Таҳликали вазият! Италияда коронавирус тасдиқланган шифокорлар сони 10 мингдан ошди

Таҳликали вазият! Италияда коронавирус тасдиқланган шифокорлар сони 10 мингдан ошди

Италияда шифокорлар ва тиббиёт ходимлари орасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони 10 000 дан ошди. 67 шифокор вафот этди, дея маълум қилди Италия Фуқаро муҳофазаси кенгаши.

Қўшимча қилинишича, коронавирусга чалинган беморларнинг 4 053 таси реанимацияда, яна 28 549 киши касалхонага ётқизилган, 50 мингдан ортиқ одам эса уй карантинида.

Эслатиб ўтамиз, Италия ҳукумати қатъий карантинни 13 апрелга қадар чўзди. Кўчиб ўтиш ва уйдан чиқиш тақиқлари ҳам узайтирилди.

Ўлганлар сони бўйича Италия дунёда биринчи, инфекцияни юқтириш ҳолатлари бўйича иккинчи ўринни эгаллайди. Биринчи ўринда АҚШ.

Киритилди: 09:40 03.04.2020. Ўқилди: 2654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!