Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тадқиқот: Олимлар саратон ҳужайраларини безиён усулда йўқ қилиш йўлини топди

Тадқиқот: Олимлар саратон ҳужайраларини безиён усулда йўқ қилиш йўлини топди

И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети олимлари саратон касаллигига қарши курашишнинг янги усулини кашф этди. Бу амалиёт кимётерапия муолажасидан фарқли ўлароқ, соғлом ҳужайраларга зарар етказмайди.

Бунинг учун хавфли ўсимтани озиқлантирувчи томирлар деворларида тўпланадиган нанозаррачалар яратилди.

Мазкур усулда аста-секин заррачалар парчаланиб, улар таркибига жойлаштирилган препарат ажралиб чиқади ва фақат ўсимта тўқималарига кириб, уни йўқ қилади. Бу эса ножўя таъсирлар хавфини камайтиради.

“Саратон ҳужайраларини йўқ қилиш унчалик қийин эмас, бунга қарши кўплаб бирикмалар мавжуд. Муаммо — соғлом ҳужайраларга зарар бермаслик. Кимётерапиянинг бу борадаги асоратларини биламиз. Шунинг учун биз худди игна сингари тўғридан тўғри ўсимта жойлашган нуқтага йўналтириладиган тизимни ишлаб чиқдик", — дейди тадқиқот муаллифларидан бири Алексей Ермаков.

Қайд этилишича, тегишли клиник синовлардан сўнг ушбу тадқиқот натижалари тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин.

Киритилди: 09:25 12.09.2024. Ўқилди: 1457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!