Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тадбиркор мурожаати ҳал этилди

Тадбиркор мурожаати ҳал этилди

“Алишер” хусусий корхонаси ҳамда Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ўртасида таъмирлаш ишларини амалга ошириш юзасидан умумий миқдори 209 миллион 72 минг 129 сўмлик пудрат шартномаси имзоланган.

Унга кўра, Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароит яратиш ва бажарилган ишлар учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.

Аммо “Алишер” хусусий корхонаси томонидан ишлар тўлиқ бажарилгач, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан шартнома мажбуриятлари бузилган. Яъни хусусий корхона ҳисобига 100 миллион сўм маблағ ўтказиб берилган ва натижада 109 миллион 75 минг 129 сўм қарздорлик юзага келган.

Сайхунобод туман адлия бўлими томонидан “Алишер” хусусий корхонаси раҳбарининг, ушбу қарздорликни ундириш юзасидан келиб тушган мурожаати ўрганилди. Ўрганиш давомида мазкур қарздорлик тарафлар ўртасида имзоланган солиштирма далолатномада ўз тасдиғини топди.

Хусусий корхона томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборилган талабномалар ҳам эътиборсиз қолдирилган.

Мазкур иш очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, унитар корхона ҳисобидан “Алишер” хусусий корхонасига 109 миллион 75 минг 129 сўм миқдорида асосий қарз, 11 миллион сўм миқдорида пеня ундирилиши белгиланди. Шунингдек, унитар корхона республика бюджетига 3 миллион 272 минг 253 сўм миқдорида давлат божи ҳам тўлайдиган бўлди.

Киритилди: 09:42 04.07.2024. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!