Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан туман ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.S.” фермер хўжалиги масъул шахслари ушбу хўжаликка тегишли 100 кВт кучланишли трансформаторга ноқонуний уланиб, 223,4 минг кВт/с элект энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан туман ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “P.H.” МЧЖ раҳбари Н.Т. савдо дўконини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 136,6 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан туман ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “М.Т.” фермер хўжалиги раҳбари М.Х. хўжалик иссиқхонасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз газ тармоғига улаб олиб, 85,2 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан туман ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.m.” ХК раҳбари Т.Т. хусусий жамоат ҳаммомидаги 6 дона газ иситиш печини ҳеч қандай ҳужжатларсиз газ тармоғига улаб олиб, 62,1 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 289,7 млн сўм зарар зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:27 15.03.2023. Ўқилди: 1470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!