Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Наманган филиали ходимлари томонидан табиий офатларга чидамли биноларни қуриш бўйича Япония тажрибаси ўрганилди.
🍎 Япония сейсмик фаол нуқтада жойлашганлиги сабабли, бино ва иншоотларни қуриш бўйича жаҳондаги энг юқори стандартларни жорий этган мамлакат ҳисобланади. Ҳисоб китобларга кўра, Японияда ҳар йили ўртача 2000 га яқин зилзилалар содир бўлиб туради.
🌊 Доимий зилзилалар ва бошқа табиий офатлар бўлишига қарамай Токио шаҳри Economist Intelligence Unit (EIU) ташкилоти томонидан ўтказилган “Хавфсиз шаҳарлар индекси” (Safe Cities Index) тадқиқотида 2015, 2017 ва 2019 йилларда энг хавфсиз шаҳар деб топилди.
❗️Қурилиш стандардларини жорий этиш бўйича тадрижий ислоҳотлар:
⭕1924 йилда зилзилага бардош бера оладиган бино ва иншоотларни қуриш бўйича янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
⭕1950 йилда “Кю-таишин” номи билан юритилувчи “Бино стандартлари тўғрисида (Building Standards Law)”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
⭕1981 йилда "Шин-таишин", “Зилзилага Чидамли Янги Бино Стандардлари тўғрисида (New Earthquake Resistant Building Standard Amendment)”ги қонун қабул қилинди.
🏫 Мактаб, шифохона ва бошқа барча давлат инфраструктулари юқоридаги стандардлар асосида қуриладиган бўлди.
🕐 Зилзилага чидамли янги стандардлар асосида (“шин-таишин”) конструкциялаш методининг уч тури мавжуд:
1️⃣Таишин (耐震) - қонун талаб қиладиган енгил зилзилага чидамлилик.
2️⃣Сеишин (制震) – тебранишни назорат қилиш.
3️⃣Меншин (免震) – пойдевор изоляцияси.