Бугун 12 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Табиатга зарар етказманг, жаримаси “чақади”

Табиатга зарар етказманг, жаримаси “чақади”

Сурхондарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига Термиз шаҳридаги Гулистон маҳалласининг йўл четидаги тут дарахти кесиб кетилгани ҳақида мурожаат келиб тушди.

Табиат қўриқчилари Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари билан ўрганиш олиб борганида шу маҳаллада яшайдиган Адҳам Доллиев (исм-шарифлар ўзгартирилди) қўшниси йўл четига экиб қўйган ва ўсувчанлигини йўқотмаган тут дарахтини кесиб ташлагани аниқланди.

Қонунбузилиш юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиат кушандасига 750 минг сўм етказилган зарар ҳисобланди, 9 миллион 375 минг сўм маъмурий жарима жазоси қўлланилди.

Яна бир ҳолатда бошқарманинг Узун тумани бўлими давлат назоратчилари ўтказган рейд тадбирида Файзобод маҳалласида яшайдиган Номоз Холиёров ўзининг махсус техникаси билан Сурхон дарёси ўзанидан ноқонуний қум-шағал қазиб олаётганига дуч келиб қолди.

Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасидан маълум қилишларича, дарё ўзанига ўзбошимчалик билан “чанг” солган шахс бу қилмиши билан табиатга беш миллион сўм зарар етказгани аниқланди. Шунингдек, бу маблағга қўшимча 11 миллион 250 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди.

Киритилди: Бугун 15:08. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!