Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Табиатга меҳр қўйган ДХХ чегара қўшинлари хизматчилари (+видео)

Табиатга меҳр қўйган ДХХ чегара қўшинлари хизматчилари (+видео)

Табиат Ер юзидаги жамики тирик мавжудот учун муқаддас гўшадир. Табиат уларни тўйдиради, кийдиради, иссиқ ва совуқдан асрайди. Ўз навбатида тирик мавжудот, инсонлар ҳам табиатга меҳр қўяди.

Қуйидаги видеода Сурхондарё вилояти ДХХ чегара қўшинлари хизматчиларининг она табиатга меҳри ажойиб тарзда тасвирланган. Ватан сарҳадлари даҳлсизлиги билан бирга, табиатга, ҳайвонларга ҳамнафасликни унутмаган бу ўғлонлар ўз қисмларида бир жуфт кийиклар парвариши билан шуғулланишга вақт топишмоқда. Бу хайрли ишда уларнинг фарзандлари ҳам елкадош бўлишганки, табиат ва инсон уйғунлигининг ажиб бир кўринишидан диллар қувонади.

Бугун табиатнинг бу мўъжизакор жонивори кийик одамлар орасида. Аниқроғи, табиатга меҳри бўлакча чегарачилар қарамоғида.

Киритилди: 11:09 19.05.2019. Ўқилди: 3064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!