Бугун 18 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Табиат билан уйғунликда: Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида «Global Wellness Day» нишонланди

Табиат билан уйғунликда: Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида «Global Wellness Day» нишонланди

8 июнь куни Тошкент вилоятидаги «Green Hills Resort» дам олиш масканида «Global Wellness Day» («Бутунжаҳон саломатлик куни»)нинг 13 йиллик байрами бўлиб ўтди.

Табиат билан уйғунликда: Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида «Global Wellness Day» нишонланди

Тадбирда БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори Сабина Маҳл, Экология вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Лола Раҳмонбоева, «Global Wellness Day» элчиси Нодира Коржу, «UzReport» телеканали директори Равшанхон Жўраев, «Green Hills Resort» директори Санжар Салихов, экология фаоллари, спорт мухлислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқалар иштирок этди.

Табиат билан уйғунликда: Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида «Global Wellness Day» нишонланди

Бу йилги мавзу - #MagentaNature инсоният ва табиий дунё ўртасидаги чуқур боғлиқликка, маънавий ва жисмоний фаровонликка яхлит ёндашувни илгари суришга қаратилган.

Тадбирда йога ва, шунингдек, дарахтларга меҳр кўрсатишга қаратилган машғулотлар ташкил этилди. Иштирокчилар тоза ҳаво ва гўзал табиат қўйнида севимли машғулотларидан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлдилар. Бундан ташқари, овқатланишни баҳолаш, Тибет идиши билан медитация, катталар ва болалар учун соғлом турмуш тарзи бўйича семинарлар, ўйинлар ва эко викториналар ҳам ўтказилди.

Табиат билан уйғунликда: Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида «Global Wellness Day» нишонланди

Июнь ойининг иккинчи шанбасида нишонланадиган «Global Wellness Day» аҳолининг соғлом ва мувозанатли турмуш тарзининг аҳамияти ҳақида хабардорлигини оширишга қаратилган. «Бир кун бутун ҳаётингизни ўзгартириши мумкин» мавзусидаги тадбир бутун дунё бўйлаб инсонларни ижобий одатларни қабул қилишга ва уларнинг жисмоний, руҳий ва ҳиссий фаровонлиги ҳақида қайғуришга ундайди.

Табиат билан уйғунликда: Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида «Global Wellness Day» нишонланди

2023 йилда Ўзбекистон ушбу глобал саломатлик ҳаракатига қўшилди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган «Green Hills Resort» дам олиш масканида бу йил иккинчи марта «Global Wellness Day» нишонланди. Тадбир бош ҳамкорлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Туризм қўмитаси бўлди.

Киритилди: 12:28 10.06.2024. Ўқилди: 2516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!