Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Цзиньпин: "Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба натижаларини ҳимоя қилиш керак"

Цзиньпин: "Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба натижаларини ҳимоя қилиш керак"

Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба натижаларини ҳимоя қилиш ва унинг воқеаларига тўғри тарихий қарашни илгари суриш зарур, деди ХХР раиси Си Цзиньпин 17 июнь куни.

Унинг Остонада бўлиб ўтган "Хитой-Марказий Осиё" саммитидаги нутқи кўрсатуви Хитой марказий телевидениеси орқали намойиш этилди.

"Биз тўғри тарихий истиқболни илгари суришимиз, Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба натижаларини ҳимоя қилишимиз ва халқаро тизимни, унинг замирида Бирлашган Миллатлар Ташкилотини қўллаб-қувватлашимиз керак", деди Хитой раҳбари.

Хитой раҳбари бу йил Ғалабанинг 80 йиллиги нишонланишини эслатди. Унинг сўзларига кўра, урушнинг оғир йилларида Хитой ва Марказий Осиё халқлари бир-бирини қўллаб-қувватлаган, бахту қайғуни биргаликда баҳам кўрган.

10 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабани АҚШга боғлади. Унинг фикрича, Совет Иттифоқи бунга эришиш учун фақат "ёрдам берди".

Киритилди: 10:10 18.06.2025. Ўқилди: 1265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!