Ўзбекистонда энди сув учун ҳар ойнинг 10-кунига қадар тўлов қилиш лозим, акс ҳолда сув ўчирилади ва жарималар ундирилади. Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ хабар берди.
Тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, ҳар бир кун учун жисмоний шахслардан 0,1 фоиз, юридик шахслардан эса 0,4 фоиз миқдорида пеня ундирилади, бироқ пенянинг умумий суммаси умумий қарзнинг 50 фоизидан ошмаслиги керак, дейилади хабарда.