Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сув тошқини: Ҳиндистонда мингга яқин одам ҳалок бўлди

A A A
Сув тошқини: Ҳиндистонда мингга яқин одам ҳалок бўлди

Ҳиндистонда тинимсиз ёққан ёмғир натижасида юзага келган сув тошқини оқибатида 868 киши вафот этди.

"Hindustan Times" нашрининг Ҳиндистон ички ишлар вазирлиги қошидаги Фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб берган маълумотига кўра, 11 та штатда қурбонлар аниқланган.

Ўтган йилнинг шу даврида ёмғир оқибатида юз берган тошқинлар натижасида 908 киши оламдан кўз юмган эди.

Метеорологларнинг хабар беришича, тинимсиз ёмғир ва экстремал об-ҳаво шароити мамлакатда йил бошидан бери кузатилмоқда.

Сув тошқини натижасида минглаб гектар экин майдонлари, уйлар ва йўлларга зарар етди. Минглаб одамлар уйсиз қолди.

Киритилди: 18:16 17.08.2020. Ўқилди: 3903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар