Тупроқ остидан суғориш тизими ернинг унумдор қатламидан 40-60 см чуқурликда жойлаштирилиб, махсус намловчи қувур линияси тупроқ капиллярлари орқали тўғридан-тўғри ўсимликларнинг илдиз қатламига сувни етказиб беришдан иборат.
Бунда махсус қувурларнинг узунлиги, сув ўтказиш ҳажми ва орасидаги масофаси эътиборга олинади:
- қувурларнинг узунлиги – 50-200 метр;
- сув ўтказиш ҳажми – сониясига 0,02-0,33 литр (100 метрга);
- орадаги масофа – 1-3,5 метр.
Тупроқ остидан суғоришнинг афзалликлари:
- сув буғланиши деярли кузатилмайди;
- бегона ўтларнинг ўсиб чиқмайди;
- сув билан бирга минерал ўғитлар етказиб бериш имконияти;
- ҳосилдорликни 40% гача ошиши.