Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сурхондарёлик эркак ўйнаши ва унинг эрини пичоқлади

Сурхондарёлик эркак ўйнаши ва унинг эрини пичоқлади

7 октябрь куни Сурхондарё вилояти Денов туманидаги деҳқон бозори ёнида 1969 йилда туғилган Ш. исмли шахс ишқий муносабатда бўлиб келган М. исмли аёл ва унинг турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, уларга жароҳат етказди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Ш. 1980 йилда туғилган М. билан ишқий муносабатда бўлиб келган. Ўзаро жанжал оқибатида у М.нинг бўйин соҳасига ошхона пичоғини тираб жароҳат етказган. Уни ҳимоя қилишга уринган турмуш ўртоғи А.нинг эса кўкрак қафасига бир маротаба пичоқ уриб, қасддан ўлдиришга ҳаракат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида туман прокуратураси томонидан Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:55 08.10.2019. Ўқилди: 3159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!