Бугун 5 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда она ва 5 ойлик чақалоқ зўравонлик қурбони бўлди

Сурхондарёда она ва 5 ойлик чақалоқ зўравонлик қурбони бўлди

Сурхондарё вилояти Узун туманида аёл ва унинг фарзандига нисбатан зўравонлик содир этилгани аниқланиб, масъуллар томонидан зудлик билан чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 26 август куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга номаълум аёл ҳамда унинг 5 ойлик фарзанди маҳаллий фуқаролар томонидан молхонада мажбурлаб ушлаб турилгани ҳақида хабар келиб тушган. Маҳалла профилактика инспектори тезкорлик билан воқеа жойига етиб бориб, жабрланувчилар қутқарилган.

Аниқланишича, 1981 йилда туғилган фуқаро Ш.А. ўзининг норасмий турмуш ўртоғи – 1997 йилда туғилган Ҳ.Г. исмли аёл ва унинг гўдак фарзандини бир неча ой давомида мажбурлаб молхонада ушлаб келган. Бу жараёнда яқин қариндошлари ҳам унга кўмаклашган.

Жабрланган она ва чақалоқ дарҳол тиббиёт муассасаларига жойлаштирилиб, уларнинг соғлиғи шифокорлар ва ижтимоий ҳимоя хизмати мутахассислари назоратига олинди.

Киритилди: 16:25 04.09.2025. Ўқилди: 914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!