Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёда иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланади

Сурхондарёда иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланади

Сурхондарё вилояти ҳудудида ижтимоий соҳа объектлари ҳамда турар жой биноларини иситиш мавсуми 2024 йилнинг 1 ноябрь кунидан бошланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг фармойиши эълон қилинди.

Шунингдек, фармойишда Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, вилоят ижтимоий соҳа ташкилотлари ва коммунал соҳа корхоналарида шу йилнинг 31 октябрдан бошлаб кечаю-кундуз ишловчи штаблар ташкил қилиниши, ижтимоий соҳа муассасаларига ҳамда вилоят аҳолисига 2024 йил 1 декабрга қадар ажратилган кўмир маҳсулотларининг тўлиқ етказиб берилиши белгиланди.

Киритилди: 01:30 30.10.2024. Ўқилди: 867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!