Сурхондарё вилоятида ҳаракатланаётган машинага осилиб кетаётган бола видеоси тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, ЙПХ ходимлари томонидан қоидаларда назарда тутилган тартиб ҳамда мажбуриятлар хусусида ҳайдовчи ва йўловчига тушунтириш ишлари олиб борилган.
Ҳайдовчи ҳолатни сезмаганини, 200 метрча юрганидан кейин болани кўргач, туширганини айтган. Шунингдек, бу хавфли экани ва бошқа такрорланмаслигини таъкидлаган.