Бош прокуратура ҳузуридаги Қизириқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.В. деҳқончилик қилиш шарти билан бошқа фуқарога 30 йилга ижара шартномаси асосида ажратилган 80 сотих ер майдонини танишлари ёрдамида фуқаро Б.Қ.нинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, эвазига ундан 200 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.