Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Сурхондарёда давлат-хусусий шериклик асосида 14 та талабалар турар жойлари қурилади

A A A
Сурхондарёда давлат-хусусий шериклик асосида 14 та талабалар турар жойлари қурилади

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида давлат-хусусий шериклик асосида 400 ўринли талабалар турар жойи қурилмоқда. Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур олийгоҳда бўлиб, талабалар турар жойининг қурилиш ишлари билан танишди.

Шу ернинг ўзида олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда қурилиш соҳаси масъулларининг талабалар турар жойлари қурилиши бўйича ахборотлари тингланди. Масъулларга ҳозирда қурилаётган лойиҳаларни муддатида фойдаланишга топшириш, янгиларини қуриш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиб, тақдимотга киритиш ҳамда ташаббускорларни аниқлаш вазифалари топширилди.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Сурхондарё вилоятида талабаларнинг турар жойларга бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида 2022-2025 йиллар давомида давлат-хусусий шериклик асосида 14 та талабалар турар жойи барпо этилиши белгиланган. Хусусан, 2023 йилда 6 та ана шундай лойиҳа амалга оширилади.

Киритилди: 16:08 12.07.2023. Ўқилди: 2230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!