Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сурхондарёда бир оиланинг 6 аъзоси ис газидан заҳарланди

Сурхондарёда бир оиланинг 6 аъзоси ис газидан заҳарланди

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 25 февраль куни бир оиланинг 6 аъзоси ис газидан заҳарланди.

Шу куни тахминан соат 10:30 да туманнинг Дуоба маҳалласида яшаган Ж.Х. (эркак, 1980 йилда туғилган) ва унинг фарзандлари Ж.М. (ўғил, 2013), Ш. М. (қиз, 2016), С.М. (қиз, 2018) ухлаб ётган вақтида темирдан қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан димиқиб, воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, З.Н. (аёл, 1986) ва Н.М. (қиз, 2008) эса Бойсун туман тиббиёт бирлашмасига қарашли жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 16 ёшли қиз 27 февраль куни вафот этди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:44 27.02.2024. Ўқилди: 1081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!