Бугун 22 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Сурхондарёда 3 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Сурхондарёда 3 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

"Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

1.Жумладан, Денов туманида истиқомат қилувчи, 1980 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у келгусида сотиш мақсадида 1 кг 7 гр “опий” ва 998 гр “гашиш” моддаларини сақлаб келаётганлиги маълум бўлди.

2.Мазкур туманда кузатилган бошқа ҳолатда эса 1986 ва 1966 йилларда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун судланган 2 нафар фуқаро 491 гр “гашиш” моддасини шартли харидорга 85 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

3.Бу каби ҳолат вилоят марказида ҳам қайд этилиб, 2003 й.т. Афғонистон фуқароси “Термиз халқаро савдо маркази” ҳудудида 506 гр “опий” моддасини шартли харидорга 2500 АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинди.

Аниқланишича, у қўшни давлатдан гиёҳвандлик воситасини яширин тарзда олиб келишда ўз ички органидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланган.

Ҳозирда ҳар учала ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 09:40. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!