Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сурхондарёда 17 нафар уддабурон “тадбиркор”нинг товар моддий бойликлари вақтинча олиб қўйилди

Сурхондарёда 17 нафар уддабурон “тадбиркор”нинг товар моддий бойликлари вақтинча олиб қўйилди

Юртимизда тадбиркорликни жадал ривожлантириш ва қулай рақобатдош муҳитни яратиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Энг аввало, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун билан ҳимояланиб, имкониятлар кўлами тобора кенгаймоқда.

Аммо берилаётган имтиёзлар ва енгилликларга қарамай, ноқонуний тарзда тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахслар ҳам йўқ эмас.

Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва ҳудудий давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилган назорат тадбирлари давомида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган 17 нафар жисмоний шахсларнинг 79 млн. 214 минг сўмлик товар моддий бойликлари далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилди.

Жумладан, Шўрчи туманидаги Шакаркўл масъулияти чекланган жамияти савдо дўконида ўтказилган назорат тадбирида Ж. Т. ҳеч қандай ҳужжатларсиз фаолият юритиб, 41 млн. 970 минг сўмлик ноозиқ-овқат маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланди.

Бу ҳақда Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи А. Каримов томонидан маълум қилинди.

Шуни унутмаслик керакки, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясида. Ноқонуний тарзда ўз бизнесини йўлга қўяётган уддабурон “тадбиркорлар” эса қонун олдида жавоб беришларига тўғри келади.

Manba: xs.uz

Киритилди: 18:35 12.10.2018. Ўқилди: 1244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!