Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Сурхондарёда 1,2 минг долларга инглиз тили сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

A A A
Сурхондарёда 1,2 минг долларга инглиз тили сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида пул эвазига TOEFL сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда М.Р. исмли шахс фуқаро А.Т.нинг ишончига кириб, унга олий таълимнинг магистратура босқичига ўқишга кириши учун TOEFL сертификатини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1,1 минг доллар ва 1,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил июлда Қашқадарёда “Миллий сертификат” тайёрлаб бериш учун 6,6 минг доллар олган ҳоким ёрдамчиси ушланган эди.

Киритилди: 15:13 30.03.2024. Ўқилди: 892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!