Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сурхондарё вилояти прокуратурасининг катта прокурори фирибгарлик билан 10 минг доллар олган вақтида ушланди

Сурхондарё вилояти прокуратурасининг катта прокурори фирибгарлик билан 10 минг доллар олган вақтида ушланди

Сурхондарё вилояти прокуратурасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори вилоятдаги фермер хўжаликларига тегишли бўлган 280 гектар ер майдонига томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш бўйича маҳаллий МЧЖ раҳбарига буюртмачи фермер хўжаликлар топишда ва улар билан шартномалар тузишда ҳамда МЧЖнинг хизмати учун банкдан пул маблағлари ажратилишида ёрдам берганлигини рўкач қилиб, 28 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, катта прокурор олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Киритилди: 10:53 06.07.2024. Ўқилди: 1127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!