Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, вилоят Патологиканатомия бюроси бош ҳисобчиси И.М. 2019 йилнинг январь ойида ишдан бўшаб кетган Г.П.нинг номига 2019-2022 йиллар давомида иш ҳақи ҳисоблаб жами 305,8 млн сўмни ўзлаштирганлиги аниқланиб, фуқаро Г.П.нинг номига очилган пластик карта ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.