Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Урунов Баҳодир Ибатович – Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғи билан Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б. Урунов 1974 йилда Шўрчи туманида туғилган. 1997 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – кимё.

Меҳнат фаолияти давомида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида бошлиқ ўринбосари, бошқарма бошлиғи ҳамда Табиат ресурслари вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш ва ички аудит бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш, комплаэнс ва ички аудит бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Киритилди: 23:17 08.07.2024. Ўқилди: 1139 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!