Суриянинг Байрутдаги элчихонаси ҳокимиятдан ағдарилган етакчи Башар Асаднинг қариндошларига сохта паспорт берганликда гумон қилиниб, фаолиятини тўхтатди. Бу борада элчихона расмий баёнот берди.
“Сурия Араб Республикасининг Байрутдаги элчихонаси маълум қиладики, элчихона фаолияти Ташқи ишлар вазирлиги кўрсатмаси бўйича вақтинча тўхтатилган”, — дейилади хабарда.
Консуллик операцияларининг тўхтатилиши сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
Ливан хавфсизлик манбалари Сурия элчихонаси ҳокимиятдан ағдарилган Башар Асаднинг амакиваччасининг рафиқаси ва қизига сохта паспорт берилгани бўйича консуллик фаолиятини тўхтатганини айтди.
Ливан матбуоти хабарларига кўра, Асаднинг амакиси Рифоат Асаднинг ўғли Дурейд Асад, унинг рафиқаси Хузайма ва қизи Шамснинг паспортлари муддати ўтиб кетганлиги сабабли Ливанга яширинча кириб келишган ва элчихонада тезда Мисрга кўчиб ўтиш учун қалбаки паспортлар тайёрлашга катта миқдорда пул тўлаганлар.