Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Дамашқнинг ғарбий ҳудудларига уюштирган ҳужуми тинч аҳоли орасида қурбонлар ва жароҳатланишларга олиб келди. «Шам ФМ» радиостанцияси маълумотларига кўра , Сурия пойтахтига ҳаво ҳужумлари Ливан жанубида ҳарбий операция бошланиши билан бир вақтда бошланган ва шаҳарда кенг кўламли ёнғинга сабаб бўлган.
Радиостанция маълумотларига кўра, Исроил самолётлари шаҳарга уч марта ракета ҳужуми уюштирган, натижада ўлим ва жароҳатланганлар бор.
Ҳадикат эл-Фаранция боғи яқинидаги Меззе проспектидаги вилла ҳудудида катта ёнғин чиқди. Айни пайтда ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишмоқда, воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келган.