Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Суриялик исёнчилар Ҳафиз Асаднинг мақбарасига ўт қўйишди

Суриялик исёнчилар Ҳафиз Асаднинг мақбарасига ўт қўйишди

«Ҳайят Таҳрир аш-Шам» ҳаракати бошчилигидаги исёнчилар яшин тезлигида Сурияни қўлга киритиб, Асадлар оиласининг 54 йиллик ҳукмронлигига нуқта қўйди. Мамлакатни ташлаб қочган президент Башар Асад ва унинг оиласига Россия бошпана берди.

Суриялик исёнчилар Ҳафиз Асаднинг мақбарасига ўт қўйишди

Ҳафиз Асаднинг мақбараси бир йил илгари. Фото: Скриншот

Бутун мамлакат бўйлаб марҳум президент Ҳафиз ҳамда унинг ўғли Башарнинг ҳайкаллари ва суратлари уларнинг ҳумронлигига барҳам берилганини нишонлаётган сурияликларнинг шодиёналари остида йўқ қилинмоқда.

Суриялик исёнчилар Ҳафиз Асаднинг мақбарасига ўт қўйишди

Исёнчилар Ҳафиз Асад мақбарасида. Фото: Скриншот

2011 йилда Башар Асад демократия руҳидаги тинч намойишни шафқатсизларча бостириб, мамлакатни вайронкор фуқаролик урушига гирифтор қилган, оқибатда ярим миллиондан ортиқ суриялик ҳалок бўлган, 12 миллион фуқаро ўз уйларини ташлаб кетганди.

Унинг отаси Ҳафиз Асад Сурияни 1971 йилдан 2000 йилгача (ўлимига қадар) бошқариб, мамлакат жиловини ўғли Башар Асадга топшириб кетган эди.

Суриялик исёнчилар Ҳафиз Асаднинг мақбарасига ўт қўйишди

Ҳафиз Асад оиласи билан. Фото: Wikipedia

Киритилди: Бугун 14:08. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!