Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Суриядаги йирик араб қишлоғи Исроилга қўшилиш истагини билдирди

Суриядаги йирик араб қишлоғи Исроилга қўшилиш истагини билдирди

Суриядаги йирик араб қишлоғи Исроилга қўшилиш истагини билдирди, деб хабар бермоқда Кан телерадиокмпанияси.

Аниқланишича, мазкур ҳудудда яшовчи друзлар Дамашқда сунний мусулмонлар ҳокимият тепасига келганидан кейин ўз тақдирларидан хавотир билдирган.

Друзлар — шиа мазҳабидаги арабларнинг этник конфессионал гуруҳи. Исроил 1967 йилдан бери Голан тепалигидаги бир нечта друз қишлоқларини назорат қилади, қолган қишлоқлар Сурия таркибида қолган.

Исроил телекомпанияси Сурия буфер зонасининг Исроил билан чегараси яқинидаги Хадер қишлоғи аҳолисининг мурожаати акс этган видеони таҳлил қилди. Бироқ мазкур видеонинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган.

Хабарда таъкидланишича, ўнлаб қишлоқ аҳолиси Исроилнинг бир қисми бўлиш тарафдори бўлган. Уларнинг фикрича, бу суннийлар ҳокимият тепасига келганидан кейин Сурия таркибида қолишдан хавфсизроқ бўлади.

“Биз ўз шарафимизни сақлаб қолиш учун Исроил Голанига қўшилишни хоҳлаймиз ва бу атрофдаги барча қишлоқларга тегишли, чунки Ҳадера тақдири бутун минтақамиз тақдиридир. Биз Голандаги халқимизга қўшилишни эркин яшашни сўраймиз”, дейди қишлоқ аҳолисидан бири.

Киритилди: 18:22 14.12.2024. Ўқилди: 918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!