Саккиз нафар хорижлик жангари Сурияда Рождество арчасини ёқиб юборди . Бу ҳақда Ал-Wатан хабар бермоқда .
Ҳодиса Хама провинциясининг Скалбия шаҳрида содир бўлган. Христианлар жамияти ректори Магер Хаддоднинг айтишича, ўт қўйиш арча ўрнатилганидан икки кун ўтиб содир этилган. Унинг аниқлик киритишича, ҳужумчилар аллақачон қўлга олинган. "Дарахт ва байрам чироқлари тикланади", дея қўшимча қилди Ҳаддод.