Бугун 19 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сурия Россиядан Башар Асадни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда

Сурия Россиядан Башар Асадни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда

Сурия ҳукумати Россиядан Башар ал-Ассадни экстрадиция қилишни талаб қилди.

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов бошчилигидаги делегация 28 январь куни Сурияга етиб келди. Богданов ташриф давомида Сурия маъмуриятининг янги раҳбари Аҳмад ал-Шара билан учрашди.

Богдановнинг сўзларига кўра, “Россиянинг Суриядаги мавжудлиги ўзгармаган ва томонлар маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олган”.

Агентлик маълумотларига кўра, музокаралар давомида Аҳмад ал-Шара Россиядан собиқ президент Башар Асадни Сурия раҳбариятига топширишни талаб қилган.

Суриянинг SANA ахборот агентлигининг бугун хабар беришича, Дамашқ Россиядан “компенсация, реставрация ва реконструкция ишларини таъминлаш” ҳамда “ўтмишдаги хатолар учун ҳисоб ва Сурия халқининг иродасини ҳурмат қилишни” талаб қилган. Айни вақтда Сурия расмийлари Асаднинг қайтишини талаб қилиб, ҳалигача расмий баёнот бергани йўқ.

Киритилди: 22:58 29.01.2025. Ўқилди: 953 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!