Сурия ҳукумати кучлари Башар Асадга қарши исён бошланган Даръа шаҳрини қўлга киритди. Асад қўшини Россия ҳарбий полицияси ёрдамида шаҳарга кирган ва майдонда Сурия байроғини ўрнатган.
РИА Новости хабарида айтилишича, Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Даръанинг жанубий ва жануби-шарқий даҳаларида вазият назоратга олинганини маълум қилган.
Мухолифат кучлари қуролни ташлашга ва мамлакат шимолига кетишга рози бўлган. Даръадаги операция 19 июнь куни бошланган ва ҳукумат кучлари шаҳар атрофидаги кенг ҳудудни қўлга олган.
БМТ маълумотига қараганда, жанглар туфайли 234 минг киши қочқинга айланди, улардан 70 фоизи қўшни Қунайтра вилоятига вилоятига ўтган.
Manba: azon.uz