Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурия президенти коронавирусга чалинди

Сурия президенти коронавирусга чалинди

Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма хоним коронавирусга чалинди. Улар икки-уч ҳафта давом этадиган уй карантини даврида ўз вазифаларини давом эттиришади.

 Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма хоним коронавирусга чалинди, деб хабар қилди Сурия етакчиси девони.

“Улар COVID-19 белгиларига ўхшаш енгил аломатларни бошдан кечиргач, президент Башар Асад ва Асма хоним ПЦР-тестини топширишди. Таҳлил натижаси мусбат чиққан", - дейилган хабарда.

Баёнотда айтилишича, Башар Асад ва рафиқасининг аҳволи барқарор ҳолатда.

Сурия президенти ва унинг рафиқаси икки-уч ҳафта давом этадиган уй карантини даврида ўз вазифаларини давом эттиришади


 

Киритилди: 23:21 08.03.2021. Ўқилди: 1819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!